» » Жиззах вилояти ҳокимининг Дўстлик туманида сайёр қабули ўтказилди

Жиззах вилояти ҳокимининг Дўстлик туманида сайёр қабули ўтказилди

05 апрель 2019 г 2 346 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокими, биринчи сектор раҳбари Эргаш Салиев Дўстлик туманидаги мусиқа ва санъат мактаби биносида сайёр қабул ўтказди.

Мазкур сайёр қабулда тумандан 150 дан ортиқ фуқаро иштирок этиб, 130 дан зиёд масалалар бўйича мурожаатлар кўриб чиқилди.

Сайёр қабулга вилоят ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, ижтимоий масалалалар, коммунал ва бошқа хизмат кўрсатиш корхоналари раҳбарлари жалб этилди.

Тадбирда тушган мурожаатларнинг асосий қисмини уй-жой масалалари бўлди. Хусусан, “Чинобод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 24 та уй 150 та хўжаликдаги барак уйларнинг атрофидаги ноқонуний уйлар бузилиб, бугунги кунда ободонлаштириш ишларига мухтож эканликларини, қолаверса хожатхона, ҳаммом, канализация масалалари аҳолини қийнаб келаётган мурожаат бўлди. Бундан ташқари ички йўллар, электр таъминоти, соғлиқни сақлаш, ичимлик суви билан таъминлаш масалалари ҳамда ички ишлар фаолияти билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди ва тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг кўпчилиги жойида ҳал этилди. Хусусан, 1 нафар фуқарога ногиронлик аравачиси шу куннинг ўзида берилди. 1 нафар фуқарога эса ҳуқуқий маслаҳат бериш йўли билан жойида ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатлар эса алоҳида назоратга олинди.

—Туманимизда халқ қабулхонасига бўлган мурожаатларни вақтида кўриб чиқиш бўйича қилинаётган ишларимиздан аҳоли мамнун, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Дўстлик туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ғайбулла Пармонов. — Бугунги кунгача қабулхонамизга 190 дан зиёд мурожаат келиб тушди ва уларнинг 90 дан ортиғи қаноатлантирилди, 63 тасига ҳуқуқий маслаҳат берилди, 1 та мурожаат қонунга зид бўлганлиги учун рад этилган, 33 мурожаат тегишли ижрочи ташкилотлар томонидан ўрганиб чиқилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!