» » Жиззах шаҳрида 3 сектор раҳбари оммавий қабул ўтказди

Жиззах шаҳрида 3 сектор раҳбари оммавий қабул ўтказди

06 апрель 2019 г 2 216 Комментарии: 0

Жиззах шаҳри учинчи секторида жойлашган Учариқ маҳалла фуқаролар йиғини биносида Жиззах шаҳар Халқ қабулхонаси ва шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи А.Муратов раҳбарлигида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул давомида Учариқ ва Оққўрғонлик маҳаллаларида истиқомад қилувчи 39 нафар фуқаролар иштирок этиб, уларнинг мурожаатлари эшитилди.

Қабул жараёнида жами 24 та мурожаатлар қабул қилинган бўлиб,  2 таси уй-жой билан таъминлаш,  3 таси йўлларни таъмирлаш, 1 таси электр энергияси ва симёғочлар ўтказиш, 1 таси газ таъминоти, 3 таси ичимлик суви, 1 таси соғлиқни сақлаш ва дори-дармон, 3 таси кредит ва тадбиркорлик, 4 та чиқиндини чиқариш  ва 4 бошқа масалаларга оид мурожаатларни ташкил қилади.

Ушбу тушган мурожаатларнинг 4 таси қаноатлантирилди, 3 тасига хуқуқий тушунтирилди, 6  тасига тушунча бирилди ва 11 таси қонуний ижро қилиш учун тегишли ташкилотларга юборилди.

Шунингдек, 3-сектор раҳбари А.Муратовнинг оммавий сайёр қабуллари жараёнида фуқаролардан келиб тушган мурожаатлари тегишли мутасадди ташкилотлар билан жойида бартараф этилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!