» » Фориш туманида Корея услубидаги МТМ бунёд этилади ва фаолият юритади

Фориш туманида Корея услубидаги МТМ бунёд этилади ва фаолият юритади

06 апрель 2019 г 2 699 Комментарии: 0

Фориш тумани Кўҳнабозор қишлоғидаги икки қаватли «Гулдаста» мактабгача таълим муассасаси ўтган асрнинг 80-йилларида бунёд этилган бўлиб, бирор маротаба ҳам таъмирланмагани боис хароба аҳволга келиб, унинг бир нечта хоналаридангина фойдаланилар эди.

Президентимизнинг мактабгача таълим муассасалари фаолиятини янги босқичга кўтариш, янги мактабгача таълим муассасалари бунёд этиш, мавжудларини капитал реконструкция қилиш борасидаги қарор ва фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида «Гулдаста» мактабгача таълим муассасаси Президентимизнинг инвестиция дастурига киритилиб, янгидан бунёд этиш бошланди.

Ушбу мактабгача таълим муассасасини бунёд этиш учун давлат бюджетидан 2 миллиард 700 миллион сўм маблағ ажратилган.

Мазкур мактабгача таълим муассасаси Корея услубида бунёд этилади ҳамда таълим-тарбия жараёнлари Корея усулида олиб борилади.

«Евроспортстрой» масъулияти чекланган жамияти бунёдкорлари ушбу объектни тез ва сифатли бунёд этишни ўз зиммаларига олишган.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!