» » Жиззахда  “Жамоатчилик назорати” гуруҳи 715 та оилаларнинг томорқа ер майдонларига ҳашар йўли билан ишлов беришда ёрдам берди

Жиззахда  “Жамоатчилик назорати” гуруҳи 715 та оилаларнинг томорқа ер майдонларига ҳашар йўли билан ишлов беришда ёрдам берди

06 апрель 2019 г 2 054 Комментарии: 0

Жиззах шаҳар ҳудудида Халқ қабулхонаси, маҳалла оқсоқоллари, ёшлар ва жамоат ташкилотларидан иборат “Жамоатчилик назорати” гуруҳи шаҳар маҳаллаларида аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш ва фуқаролар муаммолари ўрганиб чиқмоқда.

Бугунги кунда, шаҳардаги 34 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 15324 хонадонларда 901 минг гектар аҳоли томорқаларига экин экиладиган майдонни ташкил қилади.

“Жамоатчилик назорати” гуруҳи томонидан уйма-уй юриб ўрганиш жараёнида 720 дан ортиқ хонадонлар ўрганиб чиқилиб, аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, аҳоли шахсий томорқасидан самарали фойдаланишни тизимли ташкил этиш билан бир қаторда вилоятнинг шаҳар ва туманларидаги кам таъминланган жами 1018 та оилалардан 715 та оилаларнинг томорқа ер майдонларига ҳашар йўли билан ишлов берилиб, мевали дарахтлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари экилишида кўмаклашилди.

Шу жумладан, шаҳар Халқ қабулхонаси, маҳалла оқсоқоллари ва шаҳар деҳқон бозори маъмурияти хамкорлигида Халқабод маҳалласи Зебинисо кўчаси 33-а уйда яшовчи 2-гуруҳ ногирони Г.Тошпўлатова, Ғунча кўчаси 54-уйда яшовчи Э.Файзуллаева, 17-уйда яшовчи 1-гуруҳ ногирони О.Хакимова, А.Салимов кўчаси 24-уйда яшовчи Р.Тўраева, Халқабод кўчаси 28-уйда яшовчи М.Ропиевалар холидан хабар олинди.    

“Жамоатчилик назорати” гуруҳининг шаҳар маҳаллаларини уйма-уй юриб ўрганиш ишлари давом этмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!