» » Хонбандида ёшлар маркази иш бошлади

Хонбандида ёшлар маркази иш бошлади

08 апрель 2019 г 1 802 Комментарии: 0

Фориш тумани «Хонбанди» маҳалласида ўтган йили «Обод қишлоқ» дастури доирасида кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилган эди.

Дастур доирасида амалга оширилган ишлар натижасида маҳаллада истиқомат қилаётган ёшлар учун кўплаб қулайликлар яратилди.

Яқинда «Хонбанди» маҳалла фуқаролар йиғинида Ёшлар маркази иш бошлади. Республика Ёшлар маркази томонидан 12 та компьютер, 12 та замонавий тикув машинаси ҳамда 1000 дона сара бадиий адабиётлар ушбу марказга топширилди. Айни кунда бу ерда 12 та тўгарак фаолият олиб боряпти. Уларда инновацион ғоялар амалиётига кенг эътибор қаратилмоқда.

Ёшлар марказида маҳалла йигит-қизлари тикувчилик, пазандачилик сирларини ҳамда инглиз тилини қунт билан ўрганишяпти.

Рашид Каримов

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!