Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззах шаҳар “Заргарлик” маҳалласидаги чиқиндихона атрофидаги муаммолар мутасаддилар эътиборидан четда(ми?)

Жиззах шаҳар “Заргарлик” маҳалласидаги чиқиндихона атрофидаги муаммолар мутасаддилар эътиборидан четда(ми?)

09 апрель 2019 йил
247
0

Жиззах вилояти маркази Жиззах шаҳрининг барча маҳаллаларида бугун катта бунёдкорлик ва ободончилик, ишлари олиб борилмоқда.

Аммо шу билан биргаликда аҳолини қийнаётган талайгина муаммолар ҳам кузатиляпти.

Хусусан, Жиззах шаҳри “Заргарлик” маҳалласининг аҳоли гавжум бўлган қисмида пайдо бўлган чиқиндихона одамларнинг эътирозига сабаб бўлмоқда.

Чиқиндихонани кўздан кечирганимизда, ҳақиқатан ҳолат ачинарли эканлигига гувоҳ бўлдик. 35-кўп қаватли уй ёнидаги чиқиндихона санитария меъёр ва талабларига умуман жавоб бермайди. Чиқиндихона аҳоли яшайдиган уйларнинг шундоққина ёнида жойлашган. Баланд тўсиқлар билан ўралмаган. Шамолда чиқиндилар бутун кўчага тарқаб кетмоқда.

“Заргарлик” маҳалласи Жиззах шаҳридаги энг катта маҳаллалардан бири бўлиб бу ерда 54 та кўп қаватли уйлар жойлашган, 12 минг нафарга  яқин аҳоли истиқомад қилади. Маҳалланинг шунча аҳолиси атиги 3 та  чиқиндихонадан фойдаланади. Уларнинг 2 таси атрофи ўралган 1та чиқиндихона эса юқорида айтиб ўтганимиздек талабга жавоб бермайди.

Мазкур масала бўйича маҳалла раиси Саъдулла Мелибоевга юзланганимизда қуйидагича жавоб олдик.

-“Маҳалламиз шаҳардаги энг гавжум аҳоли яшайдиган ҳудуд ҳисобланади. Аҳолидан чиқадиган маиший чиқиндилар учун 3 та чиқиндихона  ташкил этилган. 35-кўп қаватли уй олдидаги чиқиндихона атрофи ўралмаган. Мазкур чиқиндихонага олдин“Eko House” МЧЖ томонидан хизмат кўрсатилар эди. Бироқ МЧЖ тўловлардан қарздорлигимиз сабаб бугунги кунда бизга хизмат кўрсатмаяпти. Ҳозирда маҳалладаги чиқиндиларни “Тоза ҳудуд” ДУК ва шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари олиб чиқиб кетмоқда. Бизда атроф - муҳитнинг тозалиги учун бор – йўғи  битта ходим ажратилган холос.”

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 18 майдаги “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида Жиззах шаҳри ҳудудидаги қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш, транспортировка ва утилизация қилиш, қайта ишлашни ташкил этиш “Eko House” МЧЖ томонидан амалга оширилиши керак эди. Бироқ МЧЖ томонидан бу борада кўрсатилаётган хизматларда камчиликлар талайгина эканлиги аён бўлмоқда.

Шунингдек, фуқаролар йиғини раисидан маҳаллада бу каби муаммоларни ҳал этиш бўйича  4-сектор раҳбари шаҳар ДСИ бошлиғи Жўрабек Ахбўтаев билан ҳамкорлик қилинганми, деган саволимизга раис йўқ деб жавоб берди. Сектор раҳбари ҳозиргача аҳоли билан учрашувлар ҳам ўтказмаганлиги маълум бўлди.

Кўриниб турибдики маҳалла билан сектор ва ширкатлар  ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва муаммоларни  ҳал  этиш  бўйича  алоқалар мустаҳкам эмас ҳамда йўлга қўйилмаган.

Яна шуни таъкидлаб ўтиш керак, 2018 йил 30-31 март кунлари мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Жиззах вилоятига  ташрифи чоғида “Заргарлик” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли билан суҳбатлашган эди.

Мазкур учрашув ўтказилган ҳудуд аҳоли дам олиш маскани сифатида бугунги кунда фойдаланиб келинмоқда. Аммо, бу ердаги ҳолат ҳам ачинарли аҳволда.

Маҳалла раисидан нега бу жой бундай аҳволга келиб қолганлиги ҳақида сўраганимизда?- “Бу ерни ҳар куни тозалатаман. Шунга қарамасдан аҳоли томонидан атрофга ҳар хил чиқиндиларни ташлаб кетиш ҳамда ташкил этилган дам олиш масканидаги жиҳозларни синдириш ҳолатлари кузатилмоқда” деб жавоб қайтарди.

Кўриниб турибдики мазкур муаммо ва камчиликлар мутасаддилар эътиборидан четда қолмоқда. Акс ҳолда маҳалла ҳудуди бундай кўринишга келмаган бўларди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар