» » Имкониятдан фойдаланганлар

Имкониятдан фойдаланганлар

09 апрель 2019 г 1 763 Комментарии: 0

Ғаллаорол туман ДХМ томонидан сайёр қабул ташкил этилди. Унда Адлия вазирлиги, Президент администрациясидан ташриф буюрган вакиллар, ДХА вилоят бошқармаси бошлиғи, туман ҳокими ҳамда 4 та сектор раҳбарлари иштирок этишди.

Сайёр тартибда амалга оширилган қабулда 30 дан ортиқ фуқаролар ўзларининг уйларига эгалик ҳуқуқини қўлга киритишди, 5 нафар болажоннинг ота-онасига туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар тантанали равишда топширилди. Бундан ташқари шу куни 12 та ИНН, 5 та Судланганлик ва судланмаганлик тўғрисидаги маълумотнома бериш каби давлат хизматлари кўрсатилди. 2 нафар фуқаро Якка тартибдаги тадбиркорлик рўйхатидан ўтказилди. 15 нафар фуқародан 461 бўйича аризалар қабул қилинди.

Ота-она учун фарзандининг муаммоси 1-ўринда туради. 2013 йилда туғилган бўлсада ҳали ҳамон айрим сабабларга кўра туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани ололмаган Гулжахон Эрназарованинг бугун қувончлари чексиз. Туман ФХДЁ бўлими ҳамда ДХМ ходимларининг ёрдами билан фарзанди бугун ҳақиқий маънода Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлди. Тоғдек турган ушбу муаммо мутассадилар томонидан тезликда бартараф этилди.

Ноқонуний қурилган турар-жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этишбўйича ўтказилаётган акция дарагани эшитган Даврон Ибрагимов дархол бу ишга астоидил киришди. Лоқайдлик сабаб катта муаммога айлани кетмаслигини олдини олган холда марказга келиб мурожаат этди. Тинглаб турганингиздек улар бундан жуда мамнун.

Сиз ҳам мана шундай бахтли инсонлар қаторида бўлинг. Акцияда фаол қатнашинг. Унутманг! Имконият ҳар доим ҳам берилавермайди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!