Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда вилоят ҳокими Белоруссия  ва Польшадан инвесторларни  қабул қилди

Жиззахда вилоят ҳокими Белоруссия  ва Польшадан инвесторларни  қабул қилди

11 апрель 2019 йил
304
0

Жиззах вилояти ҳокимлигига Белоруссия Республикасининг "Лидагропроммаш" ОАО компанияси директори Виталий Якубчик,  Польша Республикасининг "Contractus" компанияси вице-президенти Витольд Карчевский ҳамда “ELQ UZBEKISTAN” компаниясининг бош директори Сайфулла Абдуллаев ташриф буюришди.

Вилоят ҳокимлигининг учрашувлар залида меҳмонларни вилоят ҳокими Эргаш Салиев ва вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Махмуд Холбўтаев билан учрашуви ўтказилди. 

Вилоят ҳокимлигида ташкил этилган мазкур учрашувда вилоят хокими Эргаш Салиев инвесторлар учун давлатимиз томонидан яратилган имтиёзлар, ҳудудимизда об-ҳаво иқлими қулайлиги, табиий ресурс захиралари етарли даражада мавжудлигини айтиб ўтиб, ҳамкорлик самарали бўлишини таъкидлади.

Белоруссия Республикасининг "Лидагропроммаш" ОАО  компанияси директори Виталий Якубчик Жиззах вилоятида ғалла ўриш комбайни ишлаб чиқариш бўйича таклифини билдириб ўтди. Унинг таъкидлашича жорий йилда вилоятимизда 204 та комбайн ишлаб чиқариш кўзда тутулган.

Шунингдек,  Польша  Республикасининг  "Contractus" компанияси вице-президенти Витольд Карчевский вилоятимизда  трактор ишлаб чиқариш ва куркачиликни ривожлантириш масаласида таклифларини айтиб ўтди.

Учрашув давомида вилоятнинг иқтисодий, инвестициявий ва туристик салоҳиятини акс этувчи видеотақдимот намойиш этилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар