» » Жиззахда белбоғли кураш бўйича мусобақа ташкил этилди

Жиззахда белбоғли кураш бўйича мусобақа ташкил этилди

12 апрель 2019 г 2 652 Комментарии: 0

Спортнинг белбоғли кураш тури бўйича вилоят терма жамоасини шакллантириш, иқтидорли курашчиларни саралаш ва рағбатлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни соғлом, бақувват ва баркамол қилиб тарбиялаш, уларни миллий қадриятларимизни эъзозлаш ва Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу мақсадда, Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши томонидан, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Белбоғли кураш федерациясининг ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида спортнинг белбоғли кураш тури бўйича мусобақа ўтказилган эди.

Жиззах ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг  спорт залида мазкур мусобақанинг вилоят биринчилиги ташкил этилди. Мазкур мусобақада шаҳар ва туманлардан саралаб олинган 60 нафар иқтидорли ва умидли курашчилар 8 та вазн тоифасида ўзаро беллашдилар.

Ориф Шукуров, Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси:

-Бугунги кунда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни ҳар томонлама соғлом ва баркамол қилиб вояга етказиш, Халқаро спорт майдонларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир спортчиларни тарбиялаш, уларни қўллаб-қувватлаш борасида юртимизда тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги ташкил этилган мазкур мусобақамиздан ҳам айни шу мақсад кўзда тутилган.

Мусобақада Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Рахмоновнинг иштирок этганлиги, айниқса ғолиб спортчиларга партиямиз етакчиларидан бири томонидан диплом ва эсдалик совғаларининг топширилиши ёш курашчиларимиз қалбида спортга қолаверса келажакда жаҳон ареналарида биринчилардан бўлишга нисбатан қизиқишнинг ошишига сабаб бўлди.

Достон ЗОКИРОВ,

 “Адолат” СДП

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!