Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Фориш туманида 5 та ташаббус ижроси қандай бўлмоқда?

Фориш туманида 5 та ташаббус ижроси қандай бўлмоқда?

12 апрель 2019 йил
109
0

Давлатимиз раҳбари ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, китобхонликни кучайтириш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш юзасидан 5 та ташаббусни илгари сурди. Барча ҳудудларда уни рўёбга чиқариш мақсадида ишчи гуруҳлари тузилди.

Фориш тумани 18-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Президентимиз илгари сурган 5 ташаббусни рўёбга чиқариш учун тузилган вилоят ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишга тумандаги барча касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари директорлари, уларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, ёшлар иттифоқининг етакчилари таклиф этилди.

Йиғилишни туман ҳокимининг ижтимоий ривожланиш ва маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосари Жаҳонгир Жиянов кириш сўзи билан очди.

Йиғилишда вилоят ҳокимлиги котибият мудири Азиз Эгамбердиев, вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Улуғбек Адилов, вилоят маънавият-маърифат маркази раҳбари Баҳодир Мавлонов, вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи Бобир Ўсаров, республика Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги етакчи мутахассиси Улуғбек Жабборовлар сўзга чиқиб, ёшлар ўртасида маънавий-маърифий муҳитни аниқлаш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, компьютер саводхонлиги, спорт тўгараклари ва марказлар фаолиятини жонлантириш юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Шунингдек, мавжуд вазиятларин ўрганиш, кутубхоналардаги китобларни инвентаризациядан ўтказилган ҳолда китоб фондини янгилаш, узоқ маҳаллаларда китоб дўконлари, «Bookcafe»лар очиш, уй бекаларини тикув цехларига жалб қилиш каби таклифлар билдирилди.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар