» » Дўстлик тумани ёшларининг азим Самарқанд  диёрига саёҳати уюштирилди  

Дўстлик тумани ёшларининг азим Самарқанд  диёрига саёҳати уюштирилди  

12 апрель 2019 г 2 576 Комментарии: 0

«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» шиори остида  вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси, “TULIP TOUR” бренди остида фаолият юритувчи сайёҳлик фирмаси Дўстлик туман тиббиёт коллежи ўқитувчилари ҳамда ўқувчилари билан Самарқанд вилоятига саёҳати уюштирилди.

Самарқанд нафақат республикамизда, балки Марказий Осиёда бой сайёҳлик салоҳиятига эга бўлган ҳудудлардан бири саналади. Географик жойлашуви, табиий ва маданий ресурсларга бойлиги билан ҳамиша хорижлик сайёҳларни ўзига жалб этиб келмоқда.

Вилоят ҳудудида 1105 археологик, 670 меъморий, 37 диққатга сазовор жой, 18 монументал,  21 мемориал – жами 1851 та моддий-маданий мерос объектлари мавжудлиги ўқувчи ёшларга таништирилди ҳамда бугунги кунда тарихий-маданий ҳамда зиёрат туризми йўналишларидаги қадамжолар кўрсатилди.                                                                                           

Жиззах вилоят туризмни ривожлантириш

ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси

Б.Мамадиёров

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!