Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Китоб акцияси давом этади: Ғаллаороллик  ёшларга ҳам китоб совға қилинди

Китоб акцияси давом этади: Ғаллаороллик  ёшларга ҳам китоб совға қилинди

13 апрель 2019 йил
125
0

Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида юртимиз бўйлаб китоб акциялари ўтказилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг “Ҳар бир раҳбар ўзининг шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бу яхши ташаббус бўлиб, китобхонликни ривожлантириш билан фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади”, дея таъкидлаб, мамлакатимизни ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббуси асосида бошланган ушбу ҳайрли акцияда Республика маънавият ва маърифат марказининг вилоят бўлими раҳбарияти ва туман-шаҳар бўлинмалари раҳбарлари ҳам фаол иштирок этишмоқда.

– “Эртанги кунимиз эгалари бўлган ёшларни китобхонликка кенг жалб этиш, уларни мустақил фикр эгаси сифатида ҳар томонлама комил инсон бўлиб тарбия топишларига кўмаклашиш ҳар биримизнинг олдимизда турган энг долзарб вазифамиздир ва бундай муҳим маънавий-маърифий масала доимий эътиборимизда бўлиб келмоқда” – дейди Республика маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилоят бўлими раҳбари Б.Мавлянов.

Шунингдек, бўлим раҳбари Баҳодир Мавлянов ўзи ўқиган Ғаллаорол туманидаги 49-умумтаълим мактабига мазкур мактабнинг собиқ ўқувчилари Жиззах Политехника институти Касаба уюшма қўмитаси раиси Кўчқорбой Такабоев, Вилоят архив бошқармаси бошлиғи Азамат Казаков, Вилоят электр тармоқлари корхонаси раҳбари ўринбосари Суннатилло Ўраловлар билан биргаликда бориб, ўз шахсий кутутбхоналаридан  мактаб кутубхонасига 120 дан ортиқ китоблар жамламасини ҳадя қилишди. Мактаб маъмурияти ва ўқувчилари ушбу ташаббусдан беҳад мамнун бўлишиб, ўз ташаккурларини изҳор этишди.

Дилмурод Ражабов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар