Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Қамров кенгаймоқда

Қамров кенгаймоқда

13 апрель 2019 йил
105
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3651-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги «Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳамда оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича рухсатнома тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 595-сонли қарорида 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларни мактабгача таълим муассасаларига жалб этиш, оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ташкил этиш ва фаолиятини яхшилаш вазифалар белгилаб берилган.

Бу борада тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Фориш тумани «Оқтепа» маҳалласининг Илончи қишлоғида тадбиркор Бахтигул Ибрагимова томонидан оилавий мактабгача таълим муассасаси ташкил этилиб, 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган 25 нафар ўғил-қизлар тарбияси йўлга қўйилди.

Шунингдек, «Боғдон» маҳалласида тадбиркор Норбиби Қўҳоқова томонидан оилавий мактабгача таълим муассасаси ташкил этилиб, 25 нафар, «Қизилқум» маҳалласида тадбиркорлар Раҳимжон Усенов, Шавкат Эргашевлар томонидан ташкил этилган мактабгача таълим муассасасига 50 нафар, «Дўстлик» маҳалласи Порашт қишлоғида тадбиркор Анора Ҳайдарова томонидан ташкил этилган нодавлат оилавий мактабгача таълим муассасасига 25 нафар, «Осмонсой» маҳалласида тадбиркор Бахтиёр Махамматов оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасига 25 нафар ўғил-қиз қамраб олинди.

Бундан ташқарии Э.Камолов номли, «Қўлба», «Нарвон» ва «Боғдон» маҳаллаларида ҳам тадбиркорлар томонидан оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ташкил этилиб, 375 нафар ўғил-қиз қамраб олинди.

Муқаддас ИСЛОМОВА,

Фориш туман мактабгача

таълим бўлими мудири

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар