Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Фоторепортаж: Жиззах вилоятида янги мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди

Фоторепортаж: Жиззах вилоятида янги мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди

01 июнь 2018 йил
2 309
0

1 июнь–"Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан "Ҳар бир болага меҳр, эътибор!” шиори остида Жиззах вилоятида турли маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда янги таълим муассасаларининг очилиш маросимлари ташкил этилди.

Байрам тадбири доирасида Жиззах шаҳар ва Арнасой, Зарбдор, Пахтакор туманларида нодавлат мактабгача таълим масканлари ўз фаолиятини бошлади.

Улар ичида кўпчилик кутган Жиззах шаҳридаги 37-давлат мактабгача таълим муассасаси ҳам бугун очилди.

Жиззах шаҳридаги 37-давлат мактабгача таълим муассасаси 1986 йил замонавий, иккиқаватли 100 ўринга мўлжалланган бинода фаолият олиб борарди.

Вилоят ҳокимлигининг ташаббуси билан муассаса қисқа муддатда ҳомийларнинг 4 миллиард 200 минг сўмлик маблағи ҳисобига қайта реконструкция қилинди. Байрам муносабати билан жаҳон андозаларига мос, барча қулайликларга эга 320 ўринли янги таълим маскани фойдаланишга топширилди.

Муассасада алоҳида овқатланиш хонаси, ота-оналар ва болалар учун кутубхона, 3-4 соатлиқисқа муддатли гуруҳлар ташкил этилди. Бундан ташқари чўмилиш ҳавзаси, спорт майдончасиҳамда ўйингоҳи замонавий комплекс асосида болажонлар ихтиёрига топширилди.

Тантанали очилиш маросимида сўзга чиққанлар вилоятда давлат дастури лойиҳаси бўйича 3 та мактабгача таълим масканларида янги қурилиш, 12 тасида реконструкция таъмирлаш ишлари давом эттирилаётганини алоҳида таъкидлашди.

Шундан сўнг янги бинонинг рамзий ленталари қирқилиб, меҳмонлар таълим масканида яратилган шароитлар ва имкониятлар билан танишдилар.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар