Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » 4-сектор раҳбарлари ғаллаороллик имконияти чекланган оилаларга ёрдам қўлини чўзди

4-сектор раҳбарлари ғаллаороллик имконияти чекланган оилаларга ёрдам қўлини чўзди

17 апрель 2019 йил
76
0

 Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида 4 - сектор масъуллари томонидан жорий йилнинг 1-чорагида 3217 та аҳоли хонадонлари тўлиқ ўрганиб чиқилди. Уйма-уй юриш орқали 312 та муаммо аниқланган бўлиб, уларни бартараф этиш бўйича “Йўл хариталари” тайёрланди. Бугунга қадар уларнинг 85 фоизи ўзининг ижобий ёчимини топган.

Ҳозирда туманда давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 8 январда қабул қилинган “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Аҳолидан тушган мурожаатларни ҳал этиш борасида туман ҳокими раҳбарлигида 25 маротаба сайёр қабуллар ўтказилиб,  1200 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинган. Шунингдек, ўтган даврда секторлар томонидан кўплаб оилаларга моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилди. Бу борада эҳтиёжманд оилаларга ижтимоий нафақалар тўланди ва айримларининг уй-жойлари таъмирлаб берилди.

Яқинда “Маданият” ҚФЙ Маданият қишлоғида яшовчи фуқаро Хуршида Сатторова 4-сектор раҳбари сайёр қабулида 10 ёшли фарзанди Наргиза Турдибекованинг ногирон эканлиги, яъни эшитиш қобилияти пастлиги учун, унга чет элда ишлаб чиқарилган эшитиш аппарати олиш юзасидан қилган мурожаати ижобийё ечим топди. Мурожаатчининг мазкур аппаратни сотиб олишга маблағи етишмаётганлиги аниқланиб, саҳоватли ҳомийлар ёрдамида қизалоққа 400 АҚШ доллари эвазига эшитиш аппарати олиб берилди.

 

Н.Мамаев - Ғаллаорол туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар