» » Пойтахтда жамоат фонди томонидан ташкил этилаётган анжуманларда жиззахлик журналистлар ҳам фаол иштирок этишмоқда (фото/видео)

Пойтахтда жамоат фонди томонидан ташкил этилаётган анжуманларда жиззахлик журналистлар ҳам фаол иштирок этишмоқда (фото/видео)

17 апрель 2019 г 2 363 Комментарии: 0

Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг "Давлат дастурларини амалга оширилишида жамоатчилик назоратини ўрнатиш: журналистлар ҳамда давлат ҳокимияти органларининг манфаатли ҳамкорлиги” лойиҳаси доирасида медиа турлар  уюштирилди. 

Медиа турлар доирасида ҳудудлардан ташриф буюрган журналистлар Давлат божхона қўмитаси ҳамда Давлат Солиқ қўмитасининг иш фаолияти билан танишишди.  
Журналистлар учун медиа-тур:

Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг "Давлат дастурларини амалга оширилишида жамоатчилик назоратини ўрнатиш: журналистлар ҳамда давлат ҳокимияти органларининг манфаатли ҳамкорлиги” лойиҳаси доирасида Давлат божхона қўмитаси билан ҳамкорликда журналистлар учун пойтахтимиздаги "Сергели” ва "Бош почтамт” ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) божхона постларига медиа тур уюштирилди.

Медиа турнинг дастлабки манзили – Сергели туманидаги "Сергели” ТИФ божхона пости бўлди.  Бундан бир неча кун муқаддам мазкур пост "UzTex Tashkent” масъулияти чекланган жамият қўшма корхонаси ҳудудидаги янги бинода ўз фаолиятини бошлади.

Медиа турда журналистларга бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар хусусан, ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштириш, экспортбоп маҳсулотларни кўпайтиришни рағбатлантириш, божхона расмийлаштируви жараёнини соддалаштириш, божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш, божхона назоратининг замонавий шакл ва усулларини жорий этиш борасида божхона органларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

"Сергели” ТИФ божхона постида ҳам ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун жорий қилинган шарт-шароитларни айни шу йўналишда амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг амалий натижаси бўлди дейиш мумкин.

Шунингдек, куннинг иккинчи ярмида  Давлат Солиқ қўмитасининг фаолиятига билан яқиндан танишиш мақсадида қўмитанинг "Call centre" маркази фаолияти билан танишган журналистлар қўмитанинг бош биносида ташкил этилган учрашувда ҳам иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз мазкур анжуманларда Жиззах вилоятидан вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Акмал Бинокулов, "Жиззах ҳақиқати” газетаси бўлим бошлиғи Ўткир Раимов, "Солиқ ва ҳаёт” ҳамда "Жиззах шифокори” газетаси бош муҳаррири Фарход Неъматов ҳамда  "Шарқ тонги” газетаси бош муҳаррири Ўразали Бердибеков ҳам фаол иштирок этишмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!