Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Китоб акцияси давом этади: Миллий гвардия ҳам ёшларга китоб совға қилди

Китоб акцияси давом этади: Миллий гвардия ҳам ёшларга китоб совға қилди

23 апрель 2019 йил
435
0

Президентимизнинг «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш буйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида уюштирилаётган тадбирлар давом этмоқда.

Ана шундай тадбирлардан навбатдагиси Ўзбекистон Миллий гвардияси Жиззах шаҳридаги ҳарбий қисми томонидан уюштирилди.

Миллий гвардия раҳбарияти Жиззах шаҳридаги Жиззах шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 22-айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабига китоб совға қилди.

Қайд этиш жоизки, жорий йилнинг 19 мартида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ёшларга эътиборни кучайтириш, улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини сингдириш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилганди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар