» » Жиззах вилояти ЁХБ ходимлари ёнғинда қамалиб қолган инсонни қутқарди

Жиззах вилояти ЁХБ ходимлари ёнғинда қамалиб қолган инсонни қутқарди

23 апрель 2019 г 2 041 Комментарии: 0

20 апрель куни соат 15:30 да Жиззах вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси марказий диспетчерлик хизматига Жиззах шаҳар Маданият маҳалласи Сайилгоҳ кўчаси 48-уйнинг 12-хонадонида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Дарҳол ёнғин жойига Жиззах шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бўлимининг 1-Ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисмидан иккита ёнғин ўчириш бўлинмаси юборилган. Бўлинмалар ёнғин жойига етиб келганида ёнғин содир бўлган хонадон қуюқ тутун билан қопланган, эшик эса қулфланган эди. Шу ерда яшовчи фуқаролар ичкарида хонадон эгаси қолиб кетган бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот берган.

Ёнғин ўчириш бўлинмаларига раҳбарлик қилаёган катта лейтенант Зиёвуддин Бекматов вазиятга тезкор баҳо бериб, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими сержант А.Мелибоев билан биргаликда хонадон эшигини бузиб, ётоқхонада ҳушсиз ҳолатда ётган фуқаро Ёқуб Қурбоновни ташқарига олиб чиқди ва биринчи ёрдам кўрсатди.

Ходимларнинг тезкор хатти-ҳаракатлари туфайли хонадони эгасининг ҳаёти асраб қолинди, ёнғин қисқа муддатда бартараф этилди. Ёнғин оқибатида хонадоннинг 1 квадрат метр майдонда пол кисми ва кийим-кечаклар ёнган.

Ёнғин юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!