Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахлик спортчи ёшлар “Ушу” жангларида вилоят шаънини муносиб ҳимоя қилишди

Жиззахлик спортчи ёшлар “Ушу” жангларида вилоят шаънини муносиб ҳимоя қилишди

23 апрель 2019 йил
397
0

Жорий йилнинг 19-21 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги "Универсал” спорт саройида спортнинг "Ушу” тури бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Хуршид Эгамқулов бош мураббийлигидаги вилоят терма жамоаси аъзолари 4 та кумуш ва 6 та бронза медалларини қўлга киритишди. Хусусан, "Таолу” йуналишида 5-6 ёшлилар ўртасида Бахмал тумани спортчиларидан Шоҳжахон Абсаматов, Одина Нуъмоновалар бронза, "Ушу-саньда” йуналишида Жиззах шаҳар спортчиларидан 52 кг вазн тоифасида Усмон Оқбоев, 56 кг вазн тоифасида Орифжон Одилов, 65 кг вазн тоифасида Фориш тумани спортчиси Саҳобжон Синдаров, 52 кг вазн тоифасида Жиззах шаҳар спортчиси Зилола Рашидова чемпионатнинг кумуш медали, 52 кг вазн тоифасида Ш.Рашидов туман спортчиси Муҳаммаджон Камолов, Жиззах шаҳар спортчиларидан 60 кг вазн тоифасида Воҳиджон Омонов, 65 кг вазн тоифасида Жаҳонгир Норматов, 70 кг вазн тоифасида Сарвар Сатторқуловлар бронза медаллари билан тақдирландилар.

Ғайрат Султонов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар