» » Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши сессияси видеомулоқот тарзида ўтказилди

Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши сессияси видеомулоқот тарзида ўтказилди

23 апрель 2019 г 2 399 Комментарии: 0

Бугун Жиззах вилояти ҳокимлигида Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдаги қирқ учинчи сессияси шаҳар ва туманлар билан видеомулоқот тарзида ўткакзилди.  Сессия кун тартибидан 4 та масала ўрин олди.

Дастлаб, сектор раҳбарлари вилоят ҳокими Эргаш Салиев, вилоят прокурори Исламджан Эргашходжаев, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғайрат Қодиров ҳамда вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Абдукарим Ишназаровнинг   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли қарори ижроси юзасидан ҳисоботлари  эшитилди.

Шундан сўнг, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғайрат Қодировнинг   “Вилоят ҳудудида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳолати юзасидан  ахбороти”ни унинг ўринбосари ўқиб эшиттирди.

Шунингдек, сессия кун тартибида вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи Баҳодир Ўраловнинг “Вилоят маҳаллий бюджетининг 2019 йил биринчи чорак ижроси” ҳамда вилоят меҳнат бош бошқармаси бошлиғи Тохир Абдуназаровнинг “Янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича вилоят Дастурининг 2019 йил биринчи чорагида ижроси ҳақида”ги ҳисоботлари эшитилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!