» » Бахмалда 2019 йил I - чорак прогноз кўрсаткичлари бажарилиши таҳлили

Бахмалда 2019 йил I - чорак прогноз кўрсаткичлари бажарилиши таҳлили

25 апрель 2019 г 2 413 Комментарии: 0

2019 йил 1 январдан жорий этилган солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиблари давлат бюджети ва маҳаллий бюджетлар даромадларини ошишига хизмат қилмоқда.

Бахмал туманида солиққа оид қонунларнинг амалдаги ижроси натижасида барча солиқ турларида яхши натижарни кўрсатмоқда. Давлат бюджети даромадлари бўйича 2019 йил I-чорак учун  белгиланган прогноз кўрсаткичи ортиғи билан бажарилди. Биргина  жорий йилнинг март ойи учун туманда белгиланган 3992,8 млн.сўм прогноз, ҳақиқатда 4313,3 млн.сўмга яъни  108,1 фоизга бажарилди.

Туманда биринчи чоракда бюджетга жами 11185,8 млн.сўм маблағ ундирилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1751,2 млн.сўм кўп маблағ ундирилди деганидир.

Илгари, аҳоли даромадлари тўрт поғонали шкала билан солиққа тортилар эди. Жорий йилдан ягона 12 фоизлик шкала асосида солиқ ундирилиши амалиётга татбиқ этилди. Бу "конверт” усулида иш ҳақи тўлашдан воз кечиш, тадбиркорлик субъектларининг ходимлар сони ва ҳақи фондини қонунийлаштиришни рағбатлантирса, иккинчи томондан иқтисодиётда жамғариш улушини кўпайтирмоқда.

Мазкур туманда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тушумлари бўйича 2019 йил 1-чорак учун белгиланган 11514,8 млн.сўм прогноз кўрсаткичи, ҳақиқатда 110,0  фоизга бажарилди. Шунингдек март ойи учун белгиланган 115,0 фоизга бажарилди.

2018 йил якуни билан тақдим этилган солиқ ҳисоботлари бўйича 2019 йил бошидан буён  1189 та корхонада камерал назорат ўтказилиб, жами 7,8 млрд сўм солиқ ва мажбурий тўловлар қўшимча ҳисобланган. 

Нодир Шарипов  - Бахмал тумани ДСИ бошлиғи

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!