» » Жиззахдаги олий ўқув юртининг ахборот – ресурс маркази хизматидан  қанча одам фойдаланмоқда?

Жиззахдаги олий ўқув юртининг ахборот – ресурс маркази хизматидан  қанча одам фойдаланмоқда?

26 апрель 2019 г 2 131 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш” бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг илгари сурилгани ҳар жабҳада эзгу ишларга дастуриламал бўлмоқда.

Жиззах давлат педагогика институтининг ахборот – ресурс маркази томонидан “Китоб — миллат таянчи, келажак пойдевори” мавзусида ўтказилган амалий тадбирдан кўзланган мақсад мазкур ташаббусларнинг 4-йўналиши ижросига қаратилди. Дастлаб иштирокчилар кутубхонанинг ўқув зали, фанлараро ўқув-услубий мажмуалар, хизмат кўрсатиш, электрон дарсликлар, хорижий адабиётлар ва илмий бўлим хизматларининг имкониятлари билан танишишди. Тадбир доирасида янги нашрдаги адабиётлар тақдимоти ўтказилди.

Тадбирда институтнинг ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича проректори С.Назарқосимов “Китоб — тафаккур хазинаси ва муносабатлар калити” мавзусида маъруза қилди.    

— Юртбошимизнинг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори ижтимоий ривожланишнинг асоси бўлди десам муболаға бўлмайди, — дейди АРМ кутубхоначиси Г.Бўриева — Мазкур қарор ижроси бўйича кутубхонамизда тизимли ишлар амалга оширилди. Ҳозирда 8935 нафар китобхонга тез ва сифатли хизмат кўрсатилмоқда. АРМнинг айни пайтдаги умумий фонди 150665 нусхани ташкил этади. Ахборот – коммуникация технологиялари асосида замонавий ахборот – кутубхона муассасаларини ташкил этиш, улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Институтда таҳсил оладиган имконияти чекланган фойдаланувчилар учун “Санъат гулшани” масъулияти чекланган жамиятидан 520000 минг сўмлик махсус аудио ёзувли адабиётлар харид қилинди. Шу билан бирга, Тошкент давлат педагогика университетидан совға сифатида олинган 4 дона “Ҳозирги ўзбек адабий тили” фанининг овозли электрон версиялари мавжуд бўлиб, имконияти чекланган талабалар учун қўл келмоқда. Вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси билан шартнома асосида махсус брайль усулида чоп этилган адабиётлар олиб келинган. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси билан жамоавий аъзолик ташкил этиш тўғрисида шартнома имзоланган. Электрон хизмати ҳам самарали йўлга қўйилган бўлиб, халқаро кутубхоналар фондидан фойдаланиш режалаштирилган. 

Гулчеҳра ХИДИРОВА

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!