» » Жиззахлик Бобо-Усмон Осиё чемпиони!

Жиззахлик Бобо-Усмон Осиё чемпиони!

26 апрель 2019 г 2 126 Комментарии: 0

Таиланднинг Бангкок шаҳрида тобора ўз якунига яқинлашиб бораётган бокс бўйича Осиё чемпионатида яна бир вазн тоифасидаги баҳслар ниҳоясига етди.

Бир неча дақиқа аввал қитъа чемпионатининг 69 кг.гача бўлган вазн тоифасида ҳам чемпион номи маълум бўлди. Унда ҳамюртимиз Бобо-Усмон Батуров япониялик Севонретс Оказавага қарши рингга кўтарилди.
Жанг олдидан ҳамюртимизнинг имконияти юқори баҳоланаётган эди. Бу табиий, зеро ҳамюртимиз рақибига нисбатан анча тажриабли ва бундай жангларда кўп бора иштирок этган.

Шу боис ўзбекистонлик чарм қўлқоп устасининг бутун жанг давомида рақибидан устун эканлиги сезилиб турди ва у 1-раунддаёқ рақибини нокдаун ҳолатига туширди. Бу ҳол 2-раундда ҳам кузатилди. Натижада ҳамюртимиз жангни катта устунлик билан ўз фойдасига ҳал қилди ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига учинчи олтин медални қўлга киритди.
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!