Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Ўзбекистон, Туркия ва Покистон билан “Фориш”даги қўшма машғулотлар якунига етди (фото+видео)

Ўзбекистон, Туркия ва Покистон билан “Фориш”даги қўшма машғулотлар якунига етди (фото+видео)

29 апрель 2019 йил
370
0
Жиззах вилоятидаги “Фориш” полигонида Ўзбекистон, Туркия ва Покистон қўшинлари бўлинмалари ўртасида “Ҳамдўстлик қалқони–2019” махсус тактик-ўқув машғулотларининг якуний босқичи ўтказилди.

Машғулотларни Ўзбекистон Қуролли Кучлари бош штаби бошлиғининг ўринбосари полковник Шуҳрат Икрамов, Туркия ҳамда Покистоннинг Ўзбекистондаги ҳарбий атташелари Мустафа Балоглу ва Имрон Ориф, масъул офицерлар ва ОАВ вакиллари бевосита кузатиб борди.
Амалий ҳаракатлар давомида махсус қўшма амалиёт кучлари бўлинмалари томонидан тоғли ҳудудда шартли ноқонуний қуролли гуруҳни разведка қилиш, блоклаш ва йўқ қилиш, вертолёт авиацияси ёрдамида йўқ қилиш бўйича вазифалар бажарилди. Машғулотга Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига тегишли иккита Ми-24 вертолётлари ҳам жалб этилди.
photo_2019-04-27_00-42-47 (2).jpg
Шунингдек, ҳар уччала давлат ҳарбийлари томонидан экстремал шароитларда яшовчанликни таъминлашда қўл келадиган содда ва унумли механизм намуналари кўрсатиб берилди.
Тоғ тайёргарлиги илмларини тақозо этадиган синовлар чоғида уч гуруҳда, учта ўқув жойида ҳамкорликда шартли равишда ноқонуний қуролланган кучларга қарши ҳаракатлар чизмаси, тактик ҳаракатларнинг кетма-кетлиги, чўққиларни забт этиш ва қўққисдан зарба бериш, ўзаро алоқа учун сигналлар ўрнатиш каби топшириқлар бажарилди.
Махсус тактик машқлар натижаларига кўра, Туркия, Покистон ва Ўзбекистон қуролли кучларининг махсус қўшма амалиёт кучлари бўлинмаларига юкланган вазифалар муваффақиятли бажарилди.
Шундан сўнг, “Фориш” полигонида ҳамкорликдаги машғулот иштирокчиларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
photo_2019-04-27_00-42-48 (2).jpg
photo_2019-04-27_00-42-47.jpg
photo_2019-04-27_00-42-52.jpg

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар