Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Зомин туманида сайёр давлат хизматлари кўрсатилди

Зомин туманида сайёр давлат хизматлари кўрсатилди

29 апрель 2019 йил
1 119
0

Зомин туманида Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси, туман  ДХМ ходимлари ҳамда Халқ қабулхонаси ўзаро ҳамкорликда аҳоли ўртасида "САЙЁР ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАР СИЗ УЧУН” шиори остида сайёр давлат хизматлари  ҳамда уларнинг  ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган  тадбирлар ташкил этди.

Ўз навбатида, ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга  нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича 40 дан ортиқ қарорлар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди. Шунингдек, 5 та тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказишга оид ҳужжатлар, 15 дан ортиқ манзилли маълумот, 4 та болаларни МТМга жойлаштириш, 30 дан ортиқ фуқарога СТИР берилиши таъминланди. Бундан ташқари, фуқаролар томонидан 10 та мурожаат шу ернинг ўзида тингланди. 6 таси жойида ҳал этилди, қолган 4 нафарига ҳуқуқий тушунчалар бериб ўтилди.   

Сарвиноз Худойбердиева

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси

матбуот хизмати ходими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар