» » Видеорепортаж: Жиззахда Туркия компанияси йилига 1,8 млн тонна цемент ишлаб чиқармоқчи  

Видеорепортаж: Жиззахда Туркия компанияси йилига 1,8 млн тонна цемент ишлаб чиқармоқчи  

29 апрель 2019 г 3 140 Комментарии: 0

Жиззах вилоят ҳокимлигига Туркиянинг “Almaz Cement” МЧЖ вакиллари ташриф буюришди.

“Almaz Cement” МЧЖ вакилларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси вакиллари, вилоят ҳокими Эргаш Салиев ҳамда вилоят ҳокими ўринбосари Азим Ахмедхаджаев билан учрашуви ўтказилди.

Учрашувда “Almaz Cement” МЧЖ вакиллари Муаммер Алтуг (Туркия) ҳамда Алишер Алмазовлар билан ёқилғининг муқобил турларидан (кўмир) фойдаланган ҳолда цемент  ишлаб  чиқариш  лойиҳаси муҳокама қилинди.

Инвестор томонидан ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича 300 млн долл. тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилиш ҳамда йилига 1,8 млн тонна цемент ишлаб чиқариш истагини билдирди.

Лойиҳа доирасида 400 та янги иш ўрини яратилади, 30 % маҳсулот экспортга йўналтирилади ҳамда ушбу лойиҳа 2019-2020 йиллар амалга оширилади.

Музокаралар давомида инвестор томонидан Фориш тумани “Эгизбулоқ” МФЙ дан оҳактош захираси мавжуд бўлган 214 гектар ер майдони ажратилгани ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия мавжудлиги айтиб ўтилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!