» » Жиззахда 5 та муҳим ташаббус бўйича ўтказилган тадбирга АҚШлик инглиз тили мутахассиси юқори баҳо берди  

Жиззахда 5 та муҳим ташаббус бўйича ўтказилган тадбирга АҚШлик инглиз тили мутахассиси юқори баҳо берди  

30 апрель 2019 г 2 846 Комментарии: 0

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижроси юзасидан Жиззах шаҳридаги халқ таълими бўлимига қарашли мактабида тадбир ташкил этилди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Жиззах шаҳар бўлинмаси ҳамда Жиззах шаҳар халқ таълими бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда АҚШ департаменти “Фулбрят” дастури инглиз тили мутахассиси Бивана Марсел ҳам иштирок этиб, ўқувчи ёшлар томонидан тайёрланган бири-биридан ажойиб, миллий-маънавий ўзлигимизни ўзида акс эттирган ижод намуналаридан, шунингдек, бешта муҳим ташаббус болажонлар томонидан инглиз тилида равон талқин этилишидан ўзгача таассуротлар олди.

Санъат байрами сўнгида тадбир меҳмони Бивана Марсел ушбу мактабдаги инглиз тили дарсларининг сифати, ёшларнинг чет тилларини пухта ўрганишлари учун яратилаётган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб,  бу борада юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берди.   

Дилмурод Ражабов

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!