Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Видеорепортаж:Жиззахда Хитойликлар истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга оширмоқчи

Видеорепортаж:Жиззахда Хитойликлар истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга оширмоқчи

30 апрель 2019 йил
299
0

Жиззах вилоят ҳокимлигига Ўзбекистон-Хитой савдо уюшмаси раиси Чанг Кинг хоним билан вилоятда истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ташрифи уюштирилди.

Чанг Кинг хонимни  Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси вакиллари,  вилоят ҳокими Эргаш Салиев ҳамда вилоят ҳокими ўринбосари Азим Ахмедхаджаев билан учрашуви ўтказилди.

Учрашувда Чанг хоним Хитой инвестициясини жалб этиш орқали давлат-хусусий шериклик шартлари асосида Тошкент-Самарқанд пуллик магистраль йўлини қуриш ҳамда “Джиззах сити” қурилишига инвестиция жалб этиш истагини билдирди ҳамда ушбу лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклиф тайёрлашини маълум қилди.

Музокаралар жараёнида Чанг хоним ўз ҳисобидан вилоят масъуллари ҳамда маҳаллий тадбиркорларни жорий йилнинг 10 майида Чженчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган электрон тижорат бўйича йирик инвестицион форумга қатнашишга ва у ерда вилоятнинг салоҳиятини кўрсатиб инвесторларни жалб этишга амалий ёрдам кўрсатишини билдирди.

Шу билан бирга, хитойлик инвестор ҳудуднинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида ҳар йили Шанхай шаҳрида бўлиб ўтадиган йирик халқаро импорт-экспорт кўргазмасида (“China International Import Expo 2019”) маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ўзларининг маҳсулотлари билан қатнашишлари ташкил этишини айтиб ўтди.

Маълумот ўрнида бугунги кунда “БМБ трейд груп” МЧЖ билан ҳамкорликда Шанхай шаҳрида ўзбек-хитой савдо уйини ташкил этиш бўйича ишлар бошлаб юборилган.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар