» » Зарбдор туманида ёшлар билан одам савдоси салбий иллатлиги бўйича суҳбат ўтказилди

Зарбдор туманида ёшлар билан одам савдоси салбий иллатлиги бўйича суҳбат ўтказилди

01 май 2019 г 1 819 Комментарии: 0

Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази Жиззах вилоят бўлими ташаббуси билан Зарбдор тумани “Ойбек”  маҳалласида ёшлар билан “Одам савдоси ва унинг салбий  оқибатлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда ташкилотнинг тренирлари И.Муродова, А.Нурбеков, А.Байназаров  ва кўнгиллилари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24-моддасида: "Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир", дейилган.

Энг ачинарлиси, бу жиноятни содир этувчиларнинг ҳам, бундан жабр кўрувчиларнинг ҳам муддаолари муштарак. Яъни, енгил йўл билан даромад топиш истагида жиноят содир этиш – икки тоифадаги одамларни ҳам ҳалокат домига тортмоқда.

Одам савдоси инсоннинг нафақат жисмоний кучини, балки унинг салоҳиятини, танасидаги аъзоларини, ҳаттоки маънавий қадриятларини ҳам бозорга солишга мажбур этмоқда.

Инсонлар бойлик орттириш мақсадида ўз қавмини, қариндош-уруғларини, маҳалла-куйда яшаб турган маҳалладошларини турлича алдовлар билан Россия, Туркия, Қозоғистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Жанубий Кореяда яхши ҳақ тўланадиган ишларга жойлаб қўйишни ваъда қилиб ноқонуний йўллар билан олиб чиқиб кетиб, сотиб юбормоқдалар. Бундай ҳолат миллатимизнинг фожиасидир. Айниқса, бу ишларга аёлларнинг аралашгани кечириб бўлмайдиган ҳолатдир.

Ўтказилган тадбирда ҳам айнан мана шу масалаларга тўхталиб, тадбир иштирокчиларига тушунчалар берилди. Қолаверса, одам савдоси ва унинг салбий оқибатлари тўғрисида намойиш этилган видео фильм ҳаммани яна бир бор ҳушёрликка ундади. Тадбир якунида билдирилган фикр-мулоҳазалар юзасидан савол жавоблар бўлиб ўтди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!