» » Видеорепортаж: Жиззахда маълумотларга ишлов бериш маркази ташкил этилади

Видеорепортаж: Жиззахда маълумотларга ишлов бериш маркази ташкил этилади

01 май 2019 г 2 296 Комментарии: 0

Жиззах вилоят ҳокимлигига “Navkar Data Solutions” корхонаси вакиллари ташриф буюришди.

“Navkar Data Solutions” корхонаси вакилларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси вакиллари,  вилоят ҳокими Эргаш Салиев ҳамда вилоят ҳокими ўринбосари Азим Ахмедхаджаев билан учрашуви ўтказилди.

Учрашув “Navkar Data Solutions” корхонаси вакиллари билан вилоятда маълумотларга ишлов бериш марказини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш ҳамда ҳудудда “блокчейн” ва “майнинг” тизимини ривожлантириш бўйича ўтказилди.

Инвестор томонидан лойиҳа доирасида дастлабки босқичда 4,3 млн долл. инвестиция киритиш эвазига 5 минг қувватли маълумотларни ишлов бериш блокини яратиш ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулотни тўлиқ экспорт (1-босқичда – 400 минг долл., 2-босқичда – 1 млн долл.) қилиш билдирилди.

Лойиҳанинг иккинчи босқичида 5 млн долл. шу жумладан 2,5 млн долл тўғридан-тўғри инвестиция жалб этиш ҳамда қўшимча равишда яна 5 минг қувватли маълумотларни ишлов бериш блоки яратиш режалаштирилган.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!