Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда бўлғуси Бетховен ва Моцартлар ўз санъатини намойиш этишди

Жиззахда бўлғуси Бетховен ва Моцартлар ўз санъатини намойиш этишди

04 июнь 2018 йил
684
0

Жиззах шаҳар 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида йил якуни муносабати биланҳисобот концерт дастури ташкил этилди.

Концерт дастурида мактабнинг "Ўзбек халқ чолғулари оркестри” ижросида "Сеганча рақс”, "Гулхан”, "Анъанавий хонандалик” йўналиши йўналиши ўқувчиси Жасурбек Исмонов ижросида "Устозлар”, "Фортепиано” йўналиши ўқувчиси Темур Эркинов "Сонатина”, Зарина Қувватова ижросида "Дон жуон”, "Дутор” синфи ўқувчилари томонидан "Янги тановар”, "Доирачилар” ансамбли томонидан "Ўзбек халқ усуллари”дан термалар, "Хореография” синфи ўқувчилари ижросида "Хиндча” каби куй-қўшиқлар, рақслар ижро этилди.

Шунингдек, тадбир давомида мактаб директори Гулзода Бегбўтаева томонидан мактабни битирувчи синф ўқувчиларига гувохномалар топширилди.

Концерт дастурида мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари, ўқувчиларнинг ота-оналари томошабин сифатида иштирок этишди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар