» » Жиззах бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот ўтган уч ойда 3,5%га ўсди

Жиззах бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот ўтган уч ойда 3,5%га ўсди

02 май 2019 г 2 177 Комментарии: 0

Дастлабки маълумотларга кўра, 2019 йилнинг январь-мартида Жиззах вилояти бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот (кейинги ўринларда ЯҲМ) ҳажми жорий нархларда 2 214,9 млрд. сўмни ташкил этди ва 2018 йилга нисбатан 3,5%га ўсди.

2019 йил январь-март ойлари якуни бўйича аҳоли жон бошига ЯҲМ 1 634,2 минг сўмни ташкил этди ва бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 1,3%га ошди.

Ўзбекистон Республикаси бўйича ЯИМни шакллантиришда вилоятнинг қўшган ҳиссаси 2,4%ни ташкил этди.

Ҳудуд иқтисодиётнинг асосий тармоқларида кузатилган ўсиш суръатлари ЯҲМ ўсишида асосий омил бўлиб хизмат қилди.

Жумладан, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги тармоғининг ўсиш суръати –101,3%, (ЯҲМ таркибидаги улуши-39,1%) қурилиш – 114,7% (8,1%), савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 107,9% (9,1%), ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа – 100,4% (5,8%), хизмат кўрсатувчи бошқа тармоқлар – 105,5% (23,8%) ва саноат – 98,3% (14,1%) ни ташкил этди.

Ҳудуд иқтисодиётининг барча тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат (ЯҚҚ) хажми умумий ЯҲМнинг 94,2%ини, маҳсулотларга соф солиқлар эса, 5,8%ини ташкил этди.

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги ЯҲМнинг тармоқлар бўйича таркибидаги улуши, ҳисобот йилида 39,1%ни ташкил этди. Саноат (қурилишни қўшган ҳолда) тармоғининг улуши 1,7% пунктга ошди ва 22,2%ни ташкил этди. Хизматлар соҳасининг ЯҲМ таркибидаги улуши 2019 йил январь-мартида 38,7% ни ташкил этди ва 2018 йилниг шу даврида (36,5) билан таққосланганда 2,2% пунктга ошди.

Жумладан, савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларнинг ЯҲМ тармоқлари таркибидаги улуши 2019 йил январь–мартида 9,1% ни, ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа - 5,8% ни, хизмат кўрсатувчи бошқа тармоқлар–23,8%ни ташкил этди.

Жиззах вилояти статистика бошқармаси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!