Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Арнасойда Иккинчи жаҳон уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олинди

Арнасойда Иккинчи жаҳон уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олинди

02 май 2019 йил
484
0

Арнасой туман партия ташкилоти Кенгаши, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, Ўзбекистон ёшлар иитифоқи туман Кенгаши, туман Нуронийлар жамғармаси, Бобур МФЙ раиси ҳамкорлигида Арнасой туманида қарилик гаштини сураётган 2 та жаҳон уруш қатнашчилари ва меҳнат фронти қатнашчилари ҳолидан хабар олиниб совғалар улашилди.

— Дунёда халқлар кўп, урф-одатлар ҳам шунга яраша, аммо инсон қадри-қиммати, унинг манфаати юксак қўйилган юрт ҳамма жойда ҳам топилавермайди, — дейди Иккинчи жаҳон уруши даврида меҳнат фронти қатнашчи Қосимов Турсунбой ота. — Шукурки, юртимиз тинч-осуда. Шу сабаб, хонадонларимиз файзли обод. Уруш йилларидаги очарчилигу суронли кунлар ва ўтмишнинг машаққатларини эсласам, бугунги фаровон турмушимизга кўз тегмасин, дейман.

Жойларда ўтказилаётган бу каби тадбирларда кексаларимизнинг босиб ўтган йўли, ҳаётий тажрибаси ёшларга ибрат эканлиги, халқимиз ҳеч бир ишни кексалар дуоларисиз бошламаслиги бежизга эмаслиги ҳаётий мисоллар орқали очиб берилмоқда.

Рустам Нурматов

Халқ депутатлари Арнасой

туман Кенгаши депутати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар