Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Видеотанқид: Жиззах шаҳридаги "Кимёгар" маҳалласининг ширкатларидан аҳоли нега норози?

Видеотанқид: Жиззах шаҳридаги "Кимёгар" маҳалласининг ширкатларидан аҳоли нега норози?

02 май 2019 йил
236
0

Жиззах шаҳрида маҳаллалар кўп, шунга яраша муаммолар ҳам талайгина.

Тўғри кейинги вақтларда вилоят марказида кўзга кўринган ишлар амалга оширилди ва бу ишлар шу кунларда ҳам жадаллик билан давом эттирилмоқда.

Аммо маҳаллаларда ўз ечимини кутиб турган муаммолар ҳали ҳам талайгина.

Масалан, Жиззах шаҳридаги “Кимёгар” маҳалласини олайлик. Мазкур маҳалла жорий йилда «Обод маҳалла» дастурига тушган. Дастур доирасида ҳудуддаги аксарият кўп қаватли уйларнинг том қисми ёпилди. Бироқ баъзи ишлар ўз якунига етказилмай чала қолиб кетгани бу ердаги аҳолининг эътирозига сабаб бўлмоқда.

Жумладан, 8-уйнинг олдидаги эски болалар майдончаси ҳали ҳам таъмирталаб бўлиб, қаровсиз қолган болалар майдончаси автомобилларга тўхташ жойи вазифасини ўтамоқда.

Ёмғирдан сўнг ҳосил бўлган кўлмаклар эса болалар учун “ўйин” майдончасига айланган.

7-“Б” уйнинг том қисми ёпилмаган ертўладаги ичимлик суви қувури ёрилган. Бунинг натижасида катта миқдорда сув уй остини тўлдириш арафасида.

Ушбу уйларга ёндош яна бир неча уйларнинг том қисми ёпилган-у тарновлар ўрнатилмаган.

Фуқаролар билан мулоқотда аён бўлдики улар ширкат фаолиятидан бутунлай норози.

-Бу ерда 2 та уй бор 25-ва 25 “А”. 25-уйнинг канализацияси таъмирланди. 25 “А” уйнинг сув қувурлари “қоғоздек” бўлиб чириб кетган, тегинса синиб кетади. Таъмирлайдиган одамнинг ўзи йўқ. Ўзимиз пул йиғамиз, ширкат эмас, кейин Ғайрат деган уста резена билан ўраб ямаб беради. Ертўланинг ичи сув билан тўлиб биринчи қаватларга чиқиб кетяпти. Бу ерда жон куйдириб ишлайдиган одамнинг ўзи йўқ, - дейди шу уйларнинг бирида яшайдиган Марям Абдуқодирова.

Кўриниб турибдики бу ерда ширкатларнинг фаолияти умуман қониқарли эмас.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар