Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Амалдаги раисга ишонч билдирилди

Амалдаги раисга ишонч билдирилди

03 май 2019 йил
349
0
Жиззах шаҳридаги Алишер Навоий номидаги маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган сайловда аҳоли вакиллари амалдаги маҳалла раиси Гулнора Ражабовага яна ишонч билдирди.

Маҳалладаги 17 та кўча, 670 хонадонда 2 минг 970 сайловчи рўйхатга олинган эди. Сайловда уларнинг 300 нафардан зиёд вакили қатнашди.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги қонуни асосида ўтказилган сайловда маҳалла раислигига икки нафар номзод ўз дастури, таклифи билан иштирок этди.
Уларнинг ҳар иккиси сайловчиларга яхши таниш. Қонун асосида яширин овоз бериш орқали амалга оширилган сайловда одамларга номзодни эркин танлаш имконияти яратилди.
Натижага кўра, шу вақтгача маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимида ишлаб келган Гулнора Ражабовага кўпчилик яна ишонч билдиргани маълум бўлди.
12.jpg
– Шаҳарнинг энг гавжум ҳудудида жойлашган маҳалламизда 4 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади, – дейди меҳнат фахрийси Содиқ Солиев. – Маҳаллада осойишталикни сақлаш, аҳоли муаммолари билан ишлашда раиснинг тажрибаси, раҳбарлик салоҳияти жуда муҳим. Сайловчиларнинг кўпчилиги амалдаги раисга ишонч билдиргани бежиз эмас. Кейинги йилларда маҳалламиз осойишта ҳудудлардан бирига айланишида раисимизнинг хизмати катта. Демократик асосда ўтган сайловда ҳар бир сайловчи ўзи ишонган номзодга овоз берди.
Вилоятдаги 290 маҳалла фуқаролар йиғинидан бугунгача 30 га яқинида сайлов бўлиб ўтди.
17.jpg
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар