Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Шароф Рашидов туманида партия ҳаракатда

Шароф Рашидов туманида партия ҳаракатда

04 июнь 2018 йил
994
0

"Адолат” СДП томонидан юртимизнинг барча ҳудудларида ташкил этилаётган очиқмулоқотлар одамларниқийнаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этишга яқиндан ёрдам бермоқда.

 

Бу борада олиб борилаётган ишлар баробарида партиянинг Ш.Рашидов туман Кенгаши ҳодимлариҳам жойларда хонадонларга ташриф буюришиб, камчилик ва муаммоларни ўрганишмоқда.

Партиянинг "Адолат - қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида ўтказилган сайловчилар билан яккама-якка очиқ мулоқотда партиянинг Ш.Рашидов туман Кенгаши раиси С.Адилов, "Аёллар” қаноти Кенгаши раиси Д.Жўраева, "Ёш адолатчилар” қаноти Кенгаши раиси Б.Шукурова, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари Д.Каримқулов, Х.Содиқовалардан иборат ишчи гуруҳ Ш.Рашидов туманидаги "Қаҳрамон” МФЙда бўлишди.

МФЙ ҳудудида жойлашган 15 та хонадонга ташриф буюрилиб, 18 нафар фуқарога кичик бизнес ва тадбиркорлик билан шуғулланиш, банклардан имтиёзли кредитлар олиб, иссиқхоналар қуриш, паррандачилик, лимон ва ёнғоқ дарахтларини экиш орқали қўшимча даромадларга эга бўлиш юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.

Достон ЗОКИРОВ

"Адолат” СДП

вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар