» » Видеорепортаж: Жиззахда Хитойликлар кўмирдан фойдаланган ҳолда оҳак ишлаб чиқариши мумкин

Видеорепортаж: Жиззахда Хитойликлар кўмирдан фойдаланган ҳолда оҳак ишлаб чиқариши мумкин

03 май 2019 г 2 616 Комментарии: 0

Жиззах вилоят ҳокимлигига Хитойнинг  “Tianshan industries” МЧЖ ҚК вакиллари Бай Вэйсянь ҳамда Орифжон Мирзаев ташриф буюрди.

“Tianshan industries” МЧЖ ҚК вакилларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси вакиллари,  вилоят ҳокими Эргаш Салиев ҳамда вилоят ҳокими ўринбосари Азим Ахмедхаджаев билан учрашуви ўтказилди.

Учрашувда  “Tianshan industries” МЧЖ ҚК ёқилғининг муқобил турлари кўмирдан фойдаланган ҳолда оҳак ишлаб чиқариш лойиҳаси муҳокама қилинди.

Инвестор томонидан ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича 2,5 млн долл. тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилиш ҳамда йилига 100 минг тонна оҳак ишлаб чиқариш истагини билдирди.

Лойиҳа доирасида 50 та янги иш ўрни яратилади, 30 % маҳсулот экспортга йўналтирилади ҳамда ушбу лойиҳа декабрь ойида ишга тушади.

Музокаралар давомида инвестор томонидан Фориш тумани “Эгизбулоқ” МФЙ дан оҳактош захираси мавжуд бўлган 50 гектар ер майдони ажратилишида амалий ёрдам сўралди.

Ҳозирда ушбу масала Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда вилоят ҳокимлиги томонидан ўрганилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!