Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда Республика Маънавият ва маърифат маркази рахбари семинар ўтказди

Жиззахда Республика Маънавият ва маърифат маркази рахбари семинар ўтказди

24 апрель 2018 йил
600
0

Арнасой туманида одамларнинг эл-юрт тақдирига лоқайд, оилавий қадриятлар ва ёшлар тарбиясига эътиборсиз кайфиятини бартараф этиш юзасидан амалга ошириладиган ишлар бўйича семинар ўтказилди. Семинарни Республика Маънавият ва маърифат маркази рахбари Алишер Қодиров ўтказди. Семинарни ўтказишдан асосий мақсад аҳолининг тиббий маданияти, ўсиб келаётган ёшлар ва боғча ёшидаги болаларнинг саломатлиги хамда маънавий онгини юксалтириш бўлди. Иштирокчилар 4 гуруҳга бўлиниб ишлашди. Семинардан сўнг, Алишер Қодиров тумандаги 8-мактабга бориб у ерда 7-синф ўқувчилари билан суҳбат ўтказди. Болалар билан суҳбат ажойиб ўтди ва ушбу синф ўқувчиларига марказ номидан китоблар совға қилинди. Шу билан биргаликда мактаб кутубхонаси шарт-шароитлари билан танишилиб бу ерда китоблар етишмовчилиги аниқланди ҳамда кутубхонага 100 та китоб совға қилишни А.Қодиров ваъда қилди. Шунингдек, А.Қадиров Янги бўстон МФЙда яшовчи 2-жаҳон уруши қатнашчиси ҳамда меҳнат фахрийси Ризаев Ҳамрақул холидан хабар олиб марказ номидан бир қанча совғалар ва китоблар топширди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар