» » Жиззахдаги мини футбол мусобақасида молиячилар тенгсиз бўлди

Жиззахдаги мини футбол мусобақасида молиячилар тенгсиз бўлди

06 май 2019 г 2 022 Комментарии: 0

Жиззах вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Жиззах вилоят ташкилоти, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Жиззах политехника институтининг спорт мажмуасида вилоят ташкилотлари ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича мусабақа ташкил этилди.

Йигирмадан ортиқ ташкилотлар иштирок этган мазкур мусабақа финалида вилоят ҳокимлиги саноатни ривожлантириш капитал қурилиш ва коммунал хўжалик котибияти, вилоят молия бошқармаси, вилоят ҳокимлиги “Ягона” буюртмачи инжиниринг компанияси, Жиззах ҳудудий электр тармоқлари ОАЖнинг жамоалари ўзаро беллашишди. Мусобақа сўнгида вилоят молия бошқармаси фахрли биринчи ўринни қўлга киритда.

Мусобақа ғолиблари вилоят ҳокими Э.Салиев томонидан кубок ҳамда қимматбаҳо қовғалар билан тақдирланишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!