Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » 4-5 май кунлари жиззахлик солиқчилар хотира турнири ташкил этдилар

4-5 май кунлари жиззахлик солиқчилар хотира турнири ташкил этдилар

07 май 2019 йил
370
0

Ўтган шанба ва якшанба кунлари Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасида 9 май "Хотира ва қадрлаш куни”га бағишлаб "Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас” шиори остида кўп йиллар солиқ тизимида ишлаган марҳум ходимларнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида хотира турнири ташкил этилди.

Спортнинг мини футбол, стол тенниси ва шахмат турлари  бўйича ташкил этилган турнирнинг очилиш маросимида сўз олган бошқарма бошлиғи Абдукарим Ишназаров хотира турнирини ташкил этишдан кўзланган мақсад ҳақида гапирар экан, мамлакатимизда 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш кунининг кенг нишонланаётгани, Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашишга ҳисса қўшган, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг хотирасини абадийлаштириш, яқинларининг холидан хабар олиш, барча фахрийларга ҳурмат кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталди.

Тантанали очилиш маросимида марҳум солиқчиларнинг  тизим ривожи йўлидаги самарали меҳнатлари яна бир бор ёд этилди.  Шундан сўнг спортнинг 3 та тури бўйича шаҳар ва туманлар давлат солиқ инспекциялари ходимларидан иборат жамоаларнинг беллашувларига старт берилди.

Спортнинг шахмат тури бўйича бахсларда биринчи ўринни вилоят ДСБ катта инспектори Расул Жавлонов, иккинчи ўринни Дўстлик туман ДСИ ходими Бахтиёр Абдусаломов, учинчи ўринни Жиззах шаҳар ДСИ ходими Комил Шайзоқов қўлга киритдилар.

Стол тенниси мусобақаларида Ғаллаорол туман ДСИ ходими Фаррух Ғайбуллаев биринчи ўрин, вилоят ДСБ ходими Ғайрат Хаитов иккинчи ўрин, вилоят ДСБ  яна бир ходими Рустам Йўлдошев эса 3 ўринни эгаллади.

Мини футбол бахслари икки кун давом этди. Унда Зомин туман ДИС ходимлари биринчи ўринни эгаллади.  Вилоят ДСБ ходимларидан ташкил топган жамоа иккинчиликни эгаллаган бўлса, Зафаробод туман ДСИ ходимлари эса учинчи ўринни қўлга киритдилар.

Турнир якунида ғолиб ва совриндорлар ҳамда номинициялар бўйича номзодлар бошқарма раҳбариятининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар