» » Жиззахда ёшлар санъат фестивали ўтказилди

Жиззахда ёшлар санъат фестивали ўтказилди

10 май 2019 г 2 437 Комментарии: 0

Давлатимиз раҳбари томонидан 2019 йил 19 март куни ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича  илгари сурилган 5та муҳим ташаббуси ижроси юзасидан Жиззах шаҳридаги мактабларнинг бирида Республика Маънавият ва маърифат маркази Жиззах шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан ёшлар санъат фестивали ташкил этилди.

Тадбирда Жиззах шаҳар ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, Республика Маънавият ва маърифат маркази Жиззах шаҳар бўлинмаси раҳбари, Жиззах шаҳридаги барча умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этишди.

Тадбир давомида иқтидорли ўқувчилар томонидан яратилган санъат асарлари, рассомчилик кўргазмалари намойиш этилди. Шунингдек, ўғил-қизлар томонидан миллий чиқишлар ва куй-қўшиқлар ижро этилиб, барча йиғилганлар кўнглини хушнуд этиб, кўтаринки руҳ бағишлади.

Тадбирда китобхонлик кўргазмаси доирасида ўқувчи ёшлар томонидан “Болага китоб беринг” дея барчани китобхонликка ундовчи ажойиб тарзда ижро этилган шэър ёшлар маънавиятини юксалтириш ва улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш йўналишини ажойиб тарзда кўрсатиб берди.

Шунингдек, Ватанимиз ҳамда халқаро майдон доирасида ўтказилган мусобоқаларда юқори натижаларга эришиб, совриндор бўлиб қайтган спортчи ёшларнинг кўргазмали чиқишлари фестиваль меҳмонлари томонидан юқори даражада эътироф этилди.

Дилмурод Ражабов

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!