Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда 10 грамм ипак қуртидан ўлкан хирмон яратадиганлар бор

Жиззахда 10 грамм ипак қуртидан ўлкан хирмон яратадиганлар бор

05 июнь 2018 йил
298
0

Фориш туманида пилла етиштиришни кўпайтириш, сифатини яхшилаш, қурт боқиш технологияларини такомиллаштириш билан бир қаторда янги тутзорлар барпо этишга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Айниқса, тармоққа ривожланган мамлакатлар технологияларининг кириб келиши, саноатни сифатли маҳсулот билан таъминлаш имконини бермоқда. Шу билан бирга пилланинг янги навларини яратиш ҳамда ипак толасининг сифатини халқаро стандарт талаблари даражасига олиб чиқиш, уни замонавий бозор тамойиллари асосида сотиш, қайта ишлаш жараёнини ислоҳқилиш устувор вазифалардан бири бўлмоқда.

Жорий йилда туманимизда 35 тонна пилла етиштириш бўйича 174 та фермер хўжаликлари ва 370 нафар касаначилар билан «SILKEXPERT PROCESSING» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Ўзбекистон – Буюк Британия қўшма корхонаси ўртасида тўғридан-тўғри контрактация шартномалари тузилди.

Бирлашганқишлоғида яшовчи Розия Жонқобилова қарийб эллик йилдан буён пиллачилик билан шуғулланади. Бирор йил йўқки у зиммасига олган топшириқларни ортиғи билан бажармаган бўлса. Бугун етмиш бир ёшни қарши олаётган Розия Жонқобилова оёғини узатиб, неваралари даврасида қарилик гаштини суриб юрса бўларди. Аммо, онахон ҳам тинч ўтиришни ўзига эп кўрмади. Келини Шоҳсанамни ёнига олиб, 10 грамм ипак қурти олиб, бой тажрибаси асосида парваришлади. Қилинган самарали меҳнат ўз натижасини кўрсатди. Розия Жонқобилова туманда биринчи бўлиб, етиштирилган ҳосилни тарозига қўйди. Улар 10 грамм ипак қурти ҳисобига 52,5 килограмм «кумуш тола»ни қабул пунктига топширди.

Миллий бойлигимиз бўлган пилла саноатимизни изчил ривожлантиришда алоҳида ўрин тутади. Қабул пунктида иш қизғин. Фермер хўжаликлари ва касаначи пиллачилар бирин-кетин етиштирилган ҳосилни хирмонга топширишяпти.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар