» » Чиқиндихонага айланган Фориш – Нурота йўллари

Чиқиндихонага айланган Фориш – Нурота йўллари

10 май 2019 г 2 159 Комментарии: 0

Ўлкамизда кўклам нафаси уфуриб турибди. Атроф яшиликка бурканган. Барча қишлоқ ва маҳаллаларда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Афсуски, ушбу-саъй ҳаракатларга ўз ҳиссасини қўшиш ўрнига, ободликни, гўзалликни оёқости қиладиган, одамлар меҳнатини қадрламайдиган юртдошларимизнинг ҳам борлиги кишини ажаблантиради.

Фориш – Нурота йўлларининг «Қўлба» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи йўл ёқасини айрим юртдошларимиз чиқиндихонга айлантириб олган. Бу ерга аҳоли хонадонларидан чиққан маиший ҳамда қурилиш чиқиндилари ташлаб кетилаётгани аниқланиб, бу борада аҳоли ўртасида етарли иш олиб бормаганлиги сабабли «Қўлба» маҳалласи фуқаролар йиғини раиси Хайрулла Сайпуловга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўрилди ва огоҳлантирилди. Аҳоли томонидан белгиланмаган жойга ташлаб кетилган 4 тоннадан зиёд турли чиқиндилар «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхонаси ишчилари ва маҳалла жамоатчилари иштирокида чиқинди полигонига чиқариб ташланди.

Тумандаги 25 та маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари бу каби ҳолатлар бошқа маҳаллаларда ҳам кузатилаётганлиги боис Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунинг 22-моддаси, «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонунинг 15-моддаси талаблари бузилаётганлиги боис Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91, 911, 912, 913-моддалари билан маъмурий жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Турли маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаб кетиш атроф-муҳитни ифлослантириб қолмай, инсон саломатлигига ҳам зарар етказади. Шунинг учун ҳам ҳар биримиз табиатга онгли муносабатда бўлиб, уни соф ҳолда сақлашга, табиий бойликларни кўз қорачиғидек асрашга ҳаракат қилишимиз лозим.

Қобил ХИДИРОВ,туман экология ва атроф-муҳитни

муҳофаза қилиш назорат инспекцияси бошлиғи  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!