» » Бахмал тумани аҳолисидан тушган мурожаатни  вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ижобий ҳал этди

Бахмал тумани аҳолисидан тушган мурожаатни  вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ижобий ҳал этди

10 май 2019 г 5 998 Комментарии: 0

Апрель ойининг сурункали ёмғирлар ёғиши натижасида вилоятимизнинг тоғли худудларида кучли сел сув тошқинлари келиши кузатилди.

Ушбу сел сувлари қишлоқ ҳудудларида яшовчи фуқароларимизга зиён етказмасдан қолмади.

Бахмал туман “Сангзор” ҚФЙ Тўпон қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтган сел ариғи тўлиб қолганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Ушбу холат юзасидан  вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи С.Қудратов томонидан ушбу ҳолатни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан ўз ходимларига топшириқ берди.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари ҳамда Бахмал туман ФВДТ хизматлари билан биргаликда техника ва куч воситалари жалб қилган ҳолда тўлиб қолган 1200 метр масофада сел ариқларини тозалаш ишлари олиб борилди.

Фаррух Ахмедов

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!