» » Жиззахда юксак маънавиятли ёшларнинг фестевали ўтказилди

Жиззахда юксак маънавиятли ёшларнинг фестевали ўтказилди

18 май 2019 г 2 264 Комментарии: 0

Жиззах  шаҳридаги “Ёшлар шаҳарчаси”да Жиззах шаҳар маънавият ва маърифат Кенгаши, Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича юртбошимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижросига бағишланган ёшлар фестивали бўлиб ўтди.

“Юксак маънавиятли ёшлар – юрт келажаги” шиори остида бўлиб ўтган ушбу фестивалда вилоят ҳокими ўринбосари Б.Тўхтамишев ҳам иштирок этиб, эртамиз эгалари бўлган бу каби ёшларимиз ҳар доим эътиборда экани ҳамда уларнинг истеъдодларини юзага чиқариш ва қўллаб-қувватлаш учун барча бирдек маъсул эканини  таъкидлади.

Фестиваль  доирасида миллий кўргазмалар қаторида таълим муассасалари ўқувчилари томонидан бир нечта қозонларда ўзбек миллий таоми бўлган ош дамланди ва тадбир ташкилотчилари ҳамда меҳмонлари томонидан юксак баҳоланди.

Шунингдек, мусобоқаларда юксак натижаларга эришган ёш спортчиларнинг  чиқишлари, шахмат, шашка ва бошқа спорт ўйинлари ҳамда миллий ўйинларимиз саналган арқон тортиш, миллий кураш каби қизиқарли мусобоқалар ташкил этилиб, барчани бирдек қувонтирди.

                   Дилмурод Ражабов

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!