» » Форишлик таэквондочилар Қозоғистонда ғолиб бўлишди  

Форишлик таэквондочилар Қозоғистонда ғолиб бўлишди  

18 май 2019 г 1 903 Комментарии: 0

Яқинда Қозоғистон Республикасининг Қизилорда шаҳрида таэквон-донинг WTF йўналиши бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди.

Мазкур турнирда Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, Корея, Эрон, Тайланд, Малайзия давлатларидан ташриф буюрган спортчилар билан бир қаторда туманимиз спортчилари – Қанат Аймбетов мураббийлик қилаётган «Бекпўлат» таэквон-до клуби спортчилари ҳам иштирок этиб, мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.

«Бекпўлат» таэквон-до клуби спортчилари Фаридун Шодибоев, Бейбар Есенов, Рамазон Эргашев, Озодбек Нурмуҳаммедов, Аслбек Махамматовлар шарқ якка кураши жангида барча давлатлардан ташриф буюрган спортчилардан қўли баланд келиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритиб, олтин медал ҳамда кубок соҳиби бўлди.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!