Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Пахтакорда Ғайрат Қодиров аҳоли билан учрашув ўтказди

Пахтакорда Ғайрат Қодиров аҳоли билан учрашув ўтказди

06 июнь 2018 йил
482
0

Пахтакор тумани маданият саройида Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғиҒайрат Қодиров аҳоли билан учрашув ўтказди.

Тадбирда Пахтакор тумани ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилояти халқ қабулхонаси раҳбари, арихитектура ва қурилиш бўлими масъуллари, тиббиёт бирлашмаси, прокуратура, ички ишлар бўлими, ободонлаштириш, туман электр ва газлаштириш тармоқлари корхоналарининг раҳбарлари иштирок этишди.

Учрашув аввалида мамлакатимиз сиёсий, ижтимоий ва иқтисодийҳаётида кечаётган кенг кўламли ислоҳотлар, аҳолининг турмуш даражасини юксалтириш, мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, хусусан, Президентимизнинг 2017 йил 8 августдаги "Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бўйича секторларда қилинаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтилди.

Шундай сўнг фуқароларнинг арз ва шикоятлари тингланди. Жумладан, Пахтакор тумани "Боғишамол” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги асосий катта кўчани таъмирлаш,ҳудудда нуронийлар учун чойхона қуриш, "Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғинида дренажлар ишламаслиги натижасида ёғингарчилик вақтида сув кўтарилиб кетиш каби муаммолар айтилди. Шунингдек, ҳудудлардақаровсиз қолган ит ва мушуклар кўпайиб, назоратдан четдақолмоқда. Бу эса турли хил юқумли касалликларнинг кўпайишига сабаб бўлаётганлиги ҳақида фикр билдирилди. "Боғишамол” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги "Дўстлик” кўчасидан янги ҳовлилар қурилганлиги, ушбу жойда яшовчи фуқаролар электр энергиясидан фойдаланиши учун бетон таянч устунлар билан алмаштирилишида, янги трансформатор ўрнатилишида, табиий газ босимининг кўтарилишда амалий ёрдам сўради. "Олтинкўл” маҳалла фуқаролар йиғинини ичимлик суви билан таъминлаш, фуқаролик паспортини олишдаги мавжуд камчиликларини бартараф этишдаги қилган мурожаатлари тегишли масъул раҳбарлар томонидан ёрдам беришлари учун топшириқлар берилди. "Обод қишлоқ” дастури доирасида бу каби муаммоларни бартараф этишга киришилиши сектор раҳбарлари томонидан маълум қилинди.

Мамлакатимизда тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар ҳақида сўз юритилиб, бу иш билан шуғулланишга доир тавсиялар берилди. Шунингдек, ҳудудда товуқ фермасини ташкилқилиш, тикувчилик фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилаётганлиги маъум қилинди.

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғайрат Қодиров сўзга чиқиб, мавжуд муаммоларни масъул раҳбарлар билан тез кунда бартараф этиш чораларини кўришни, шунингдек, Пахтакор тумани ҳокими билан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида узвий алоқаларни янада мустаҳкамлашга келишиб олди.

Жиззах ИИБ матбуот хизмати
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар