» » Жиззахда “Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиори остидаги маданият ва дўстлик фестивали бошланди

Жиззахда “Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиори остидаги маданият ва дўстлик фестивали бошланди

21 май 2019 г 2 837 Комментарии: 0

Жиззах вилоятида “Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиори остидаги маданият ва дўстлик фестивали вилоят босқичининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Э.Исматов, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, Республика Маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилоят бўлими, миллий маданий марказлар ва конфессиялар вакиллари, бошқа жамоат ташкилотлари раҳбарлари, олимлар ва тадқиқотчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этишди.

Фестиваль аввалида Жиззах политехника институтида “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси вилоят бўлими, “Ҳунарманд” уюшмаси вилоят бўлими, Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамкорлигида “Ўзбекистон – бағрикенг диёр” мавзусида кўргазмалар ташкил этилди.
Тадбир доирасида “Ҳаракатлар стратегиясининг миллатлараро ва конфессиялараро тинчлик ҳамда тотувликни мустаҳкамлашдаги ўрни ва аҳамияти” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Э.Исматов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси бўлими бошлиғи У.Турсунов, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Б.Мавлянов ҳамда вилоят Адлия бошқармаси ходимлари иштирок этишиб, жамиятимизда миллатлараро ва конфессиялараро тинчлик ҳамда тотувликни мустаҳкамлаш Ҳаракатлар стратегиясини муваффақиятли амалга оширишнинг бош шартларидан бири эканлигини таъкидладилар.

Куннинг иккинчи ярмида Зомин туманидаги Дуоба қишлоғида жойлашган 8-мактаб биносида турли миллат ва элат вакиллари билан мулоқот, улар томонидан байрам дастури намойиши ҳамда амалий санъат ва ҳунармандчилик кўргазмалари ташкил этилди.

Дилмурод Ражабов

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!