» » Жиззахда хорижий тажрибадан фойдаланиш жорий этилмоқда

Жиззахда хорижий тажрибадан фойдаланиш жорий этилмоқда

22 май 2019 г 2 549 Комментарии: 0

Вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида “Малака ошириш тизимида табиий ва аниқ фанлар таълими мазмунини такомиллаштиришда хорижий тажрибалардан фойдаланиш” мавзусида илмий-услубий семинар ўтказилди.

Унда ҳудудий марказ директори А.Холмуродов, Халқаро Педагогика академиясининг академиги, техника фанлари доктори Холбўта Тўрақулов, Жиззах политехника институтининг проректори, доцент Нормурод Алимов, илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор, доцент Сирожиддин Товбоевларнинг маърузалари тингланди.

Нотиқлар Финландия, Германия, Япония, АҚШ, Россия давлатларидаги таълим масканларида кимё, биология, физика, география фанларини ўқитиш методикасидан республика умумтаълим мактабларида фойдаланиш мумкинлиги ҳақида гапиришди. Шунингдек, Жиззах политехника институтида Москва давлат қурилиш университети, Москва энергетика институти, Иванова давлат кимё-технология университетлари билан ҳамкорликда талабалар учун яратилган имкониятлар тўғрисида ҳам ўз фикрларини билдиришди.

Семинар сўнггида таълим тизимида мультимедиа техникаси, дастурларни оптималлаштириш, инновацион ва масофавий педагогик усуллардан кенг фойдаланишнинг истиқболлари ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Гулчеҳра ХИДИРОВА

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!