» » Зафарободлик 2 мингта ёшлар 10 минг  метр масофани пиёда босиб ўтди

Зафарободлик 2 мингта ёшлар 10 минг  метр масофани пиёда босиб ўтди

25 май 2019 г 2 320 Комментарии: 0

Президентимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш мақсадида вазифа қилиб белгиланган 5 та ташаббусдан 2-ташаббус “Биз соғлом турмуш тарзи тарофдоримиз!” шиори остида Зафаробод тумани худудидаги Пахтакор - Чимқўрғон йўналишида 10 000 метр масофани тумандаги 2000 нафар ёшлар пиёда босиб ўтишди.

Шундан сўнг, туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг югуриш майдонида 500 нафар ёшлар иштирокида 100 метрга югуриш ҳамда 30 нафар ёшлар иштирокида шахмат мусобақалари бўлиб ўтди.

Ёшлар маънавиятини юксалтириш мақсадида вазифа қилиб белгиланган 5 та ташаббусдан 2-ташаббуси тумандаги 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида расмлар кўргазмаси, фаоллар залида 350 нафар ёшлар иштирокида “Шерхонлик” тадбирлари ҳамда 4-ташаббус ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида 50 нафар ёшлар иштирокида “Ёш китобхон” танлови ташкил қилинди. Ушбу танловда икки мингдан ортиқ китоблар кўргазмаси ташкил қилинди.

Тадбирда фаол иштирок этган ёшларга туман ҳокимлигининг қимматбахо совғалари топширилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!